"Рома" Смоллинг ўрнига 2 та номзод топиб қўйди
"Рома" клуби "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олган ҳимоячи Крис Смоллингни таркибда сақлаб қолишига ишонмаяпти.
Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, “бўрилар” аллақачон унинг ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборишган ва бу борада Деян Ловрен ("Ливерпуль") ҳамда Жан-Клер Тодибони ("Барселона") кўз остига олиб қўйган.
Лекин, катта эҳтимол билан “Рома” Ловрен номзодига тўхталиши кутилмоқда. Боиси, яна бир неча ойдан сўнг хорватиялик футболчининг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси якунланади ва у эркин агентга айланади.
Фикрлар