"Рома" спорт директори Лукаку ижарасининг тафсилотларини маълум қилди

"Рома" директори Тьяго Пинту "Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг ижара шартномаси тафсилотларини ошкор қилди.

"Июнь ёки июль ойларида бу ўтиш биз учун имконсиз эди. Вариантлар йўқ.

Моуриньо ҳаммаси яхши бўлишида муҳим роль ўйнади. Лукакуни ишонтириш учун 4-5 кун вақтимиз кетди. Кейин Фридкиндаги ҳўжайинларимиз "Челси" билан музокаралар олиб боришди ва том маънода "тўсиқни енгиб ўтдик", - деди клуб спорт директори. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!