"Рома" таркиби ўзгариб кетади

Ёзда “Рома” таркибида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Жамоанинг асосий ҳимоячиси Крис Смоллинг ҳам пойтахтни тарк этадиган бўлди.

33 ёшли марказий ҳимоячининг амалдаги шартномаси ёзда тугайди. Бош мураббий Жозе Моуриньо тажрибали футболчи жамоа учун муҳим эканини таъкидламоқда.

Клуб спорт директори Тьягу Пинто Крис Смоллинг вакиллари билан музокара ўтказиб, унга шартнома берди. Римликлар ҳимоячига ҳар мавсум 2,5 миллион евро маош кўрсатилган икки йиллик келишув таклиф қилди.

Манбанинг маълум қилишича, маош футболчига тўғри келмаган ва у ҳужжатни имзоламади.

Крис Смоллингга А Сериядан “Ювентус” жиддий қизиқиш билдиряпти. Бундан ташқари, унинг олидида юртига қайтиш варианти ҳам турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!