"Рома" Туркия терма жамоаси аъзосини қўлга киритмоқчи

“Лилль” клуби ҳимоячиси Зеки Челик фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Инсайдер Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, 25 ёшли туркиялик футболчига “Рома” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Рим клуби “Лилль”га ушбу трансфер учун 6 млн евро тўлашга тайёр, бироқ французлар уни 9 миллиондан камига сотмоқчи эмас. Мутахассислар ушбу трансфер 7-7,5 миллион евро атрофида амалга ошиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Маълумот учун, Челик якунланган мавсум “Лилль” сафида жами 40 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!