Ads

Римнинг "Рома" клуби ўзининг туркиялик ҳужумчиси Женгиз Ундернинг трансфери бўйича "Арсенал"нинг таклифига рад жавобини берди. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” 21 ёшли футболчи учун “бўрилар”га 32 млн евро таклиф қилишган. Бироқ, “Рома” Ундерни 50 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Маълумот учун, Ундер жорий мавсум “Рома” сафида жами 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.