"Рома" уни олиб қолишга мажбур
“Рома” ҳимоясининг етакчисига айланган Крис Смоллинг жорий мавсумдаги учрашувлари сонини 20 тага етказди ва бу орқали клуб билан амалдаги шартномасини автоматик тарзда яна бир мавсумга узайтириш ҳуқуқини қўлга киритди.
Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, энди футболчининг клуб билан келишуви 2024 йилнинг ёзигача чўзилган ҳисобланади.
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо аввал бир неча маротаба клуб раҳбариятидан англиялик 32 ёшли ҳимоячининг шартномасини узайтиришни сўраган эди.
Жорий мавсумда Смоллинг йигирмата учрашувда қатнашиб, ўз вазифасини бажаришдан ташқари, рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилишни ҳам уддалади.
Фикрлар