“Рома” уни қолишга кўндирди
“Рома”нинг 27 ёшли ярим ҳимоячиси Брайан Кристанта Жозе Моуриньо тактик схемаларида муҳим аҳамиятга эга.
Португалиялик мутахассис клубдан футболчига янги шартнома беришни сўраяпти. Спорт директори Тьягу Пинто бир неча ойдан бери Кристантенинг агентлари билан ҳамкорликни узайтириш бўйича музокара олиб бормоқда.
Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, томонлар янги битим бўйича принципиал келишувга эришган.
Унга кўра, ярим ҳимоячи жамоада камида 2027 йилнинг ёзигача қолади ва ҳар мавсум учун 3 миллион евродан маош олади.
Фикрлар