"Рома" устози чемпионликдан умидини узди

Римнинг "Рома" клуби бош мураббийи Эусебио ди Франческо А Сериядаги омадсиз стартдан сўнг чемпионликдан умидини узди. У бу ҳақда “Лацио”га қарши баҳс олдидан гапириб ўтди.

“Мавсум ҳали узоқ давом этади, аммо бу ўйин биз учун жуда муҳим. Дербининг ўзи бир ўйин ва биз бундан фойдаланиб футболчиларнинг иштиёқини қайта уйғотишимиз керак.

Менда ҳозир 2та тактик схема бор. Айтишим лозимки, меннга футболчиларни қандай жойлаштиришдан кўра уларнинг ўз ишига бўлган муносабатларини билиш муҳимроқ.

Биз Скудетто учун курашга тайёр эмаслигимизни кўрсатиб қўйдик. Бироқ, биз ўз ўйинимизни тиклаб олишга ва мусобақа жадвалида юқорилашга ҳаракат қиламиз. Мен чемпионлик ҳақида гапирмайман”, - дейди тажрибали мутахассис.

Маълумот учун, “Рома” ўтган 6та тур якунларига кўра 8 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 10-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!