Ads

"Рома" ҳужумчилари Эдин Жеко ва Стефан Эль-Шаарави узоқ муддатга сафдан чиқишди. Бу ҳақда Sky Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра ушбу футболчиларнинг ҳар иккаласи ҳам камида 3 ҳафта даволанишади ва А Сериянинг "Интер", "Кальяри", "Женоа" ҳамда шунингдек Чемпионлар лигаси доирасида "Виктория Пльзен"га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборишади.

Эслатиб ўтамиз, 2 декабрь куни “Интер”га қарши бўладиган ўйин римликлар устози Эусебио Ди Франческо учун сўнгги имконият эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.