“Рома” ва Белотти шартномасининг “сирли томони” фош бўлди
Жозе Моуриньо ўзи орзу қилган ҳужумчи – Андреа Белоттини “Рома” сафига қўшиб олди. Римликларнинг италиялик ҳужумчи билан тузган шартномасидаги бир банд кўпчилик экспертларнинг эътиборини тортди.
Манбаларнинг таъкидлашича, Белотти клуб билан бир йиллик шартнома тузган ва бу келишувни икки йилга узайтириш имкони борю
Римнинг IL Tempo нашри агар Белотти янги бошланган мавсумнинг қолган ўйинларидан 60 фоизида қатнашса, клуб тажрибали тўпурар шартномасини автоматик тарзда яна икки мавсумга узайтириш ҳуқуқини қўлга киритиши ҳақида маълумот тарқатди. Бунда футболчининг биртта учрашувда майдонда неча дақиқа ҳаракат қилгани инобатга олинмайди.
Ҳисоб-китобларга кўра, Белотти мавсум охиригача қадар 21 та учрашувда қатнашса, клуб уни ушлаб туришига имконият очилади.
Фикрлар