“Рома” ва “Фейеноорд” тўқнашуви катта жанжал билан бошланди (Фото)

“Рома” ва “Фейеноорд” илк маротаба ўтказилаётган Конференциялар лигаси турнирининг бош соврини учун ўзаро тўқнаш келади. Финал Албаниянинг Тирана шаҳрида  бугун Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Футболчилар муҳим ўйинга тайёрланаётган бир пайтда уларни қўллабю-қувватлаш учун Италия ва Нидерландиядан келган ашаддий фанатлар Тирана шаҳрида тўполон кўтарди.

Маълумотларга қараганда, жанжалли вазиятлар шаҳарнинг учта ҳудудида кузатилган.

Улардан бирида “Фейеноорд” тарафдорлари “Рома”га ён босган албан мухлисини калтаклаб, унга тан жароҳати ётказган.

Роттердам клубининг 200 нафарга яқин ашаддий фанати шаҳарнинг “Рома” мухлислари жойлашган қисмига ўтиш учун полиция билан тўқнашган.

Римлик ишқибозлар ҳам рақиб томон фанатларидан қолиш йўқ. Улар полициячиларга калтак ва тошлар билан ҳужум қилган. Оқибатда полиция автобусига жиддий зиён етган.

1000x563_300028

1424384032_b_fanaty-fejeno

Шаҳарнинг турли ҳудудларида юз берган тўқнашувларда ўн нафар полициячи яраланди, ҳар икки жамоанинг олтмишдан зиёд фанатлари ҳибсга олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!