"Рома" ва "Интер" қарама-қаршилиги жанговар дуранг билан якунланди

Италия А Сериясининг 34-турида "Рома" ўз уйида "Интер" клубини қабул қилди. Голларга бой кечган учрашувда ғолиб номи аниқланмади ва баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди.

Беллашувда дастлаб, де Врей ҳисобни очган бўлса, Спинаццола ва Мхитаряннинг голлари римликларни олдинга ўтиб олишига сабаб бўлди, аммо 88-дақиқада Лукаку пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!