"Рома" ва клуб етакчиси келиша олмаяпти

"Рома" ва ҳимоячи Крис Смоллинг янги шартнома борасида келиша олмаяпти. 

33 ёшли футболчининг "бўрилар" билан амалдаги битими мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. Томонлар янги шартнома борасида ишга киришди.

Рим клуби Крисга  камроқ маош ва икки йиллик битим таклиф қилмоқда. Айни дамда у йилига 3,8 миллион евро ишлаб топади. 

Футболчи ҳозирги маоши билан икки йиллик ёки камайган ҳолда уч йиллик шартнома хоҳламоқда. Клуб ҳозирча унинг таклифига жавоб бермади. 

Смоллинг жорий мавсум 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!