"Рома" ва "Лацио" Украина терма жамоаси форварди учун кураш бошлади

Бельгиянинг “Гент” клуби ҳужумчиси Роман Яремчук А Серия грандларининг эътиборига тушди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли Украина терма жамоаси аъзоси учун Римнинг икки клуби – “Лацио” ва “Рома” жиддий кураш бошлади.

Маълумот учун, Яремчук жорий мавсум “Гент” сафида жами 8та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!