"Рома" ва "Наполи" бир футболчи учун даъвогарлик қилмоқда
"Сассуоло" клуби вингери Жереми Бога фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Goal.com хабар бермоқда.
Юқоридаги манбанинг маълум қилишича, римликлар 23 ёшли ивуарлик футболчи учун "Наполи" ва "Брайтон" клублари билан бир қаторда кураш олиб боришга тайёр.
Таъкидлаш керакки, Бога асли “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади ва “аристократлар”да уни 15 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд. У жорий мавсум “Сассуоло” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар