"Рома" ва "Наполи" иштирокидаги ўйинларда 9 та гол бўлди
Италия А Сериясининг 11-турида "Болонья" - "Рома" ҳамда "Наполи" - "Сампдория" қарама-қаршиликлари бўлиб ўтди.
Рим клуби сафарда рақиб дарвозасини 5 марта ишғол этди ва бунга мезбонлар биттагина гол билан жавоб қайтарди.
"Наполи" эса, ўз майдонида Янкто томонидан урилган голга Лозано ва Петаньянинг голлари билан жавоб бериб, 2:1 ҳисобида ғалабани тантана қилди.
Фикрлар