
"Рома" вакили Санчо трансфери юзасидан Англияга кетди
"Рома" раҳбарияти вакили Фредерик Массара Жейдон Санчонинг агенти билан музокара ўтказади.
Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, кеча "Рома" спорт директори МЮ вингери агенти Эмека Обаси билан учрашиш учун Лондонга учиб келган. Қайд этилишича, Массара вингернинг атрофидагилардан эҳтимолий трансфер бўйича аниқ жавоб олмоқчи - яқин соатларда римликлар трансфер устида ишлашни давом эттириш керакми ёки йўқлигини ҳал қилади.
Санчога муқобил вариант сифатида "Рома" "Челси"нинг 19 ёшли вингери Тайрик Жоржни кўриб чиқмоқда, Жоржнинг ҳам агенти айнан Обаси ҳисобланади. Қайд этилишича, Жорж тахминан 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Бундан ташқари, "Рома" "Монако"дан Бреэль Эмболо ва "Боруссия Дортмунд"га ўтишга яқин турган "Вулверхэмптон"дан Фабиу Силва номзодларини кўриб чиқмоқда.
Фикрлар