"Рома" хавбеки "Ювентус"га кўчиб ўтиши мумкин

"Рома" клуби ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Stampa нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра туринликлар 19 ёшли италиялик футболчи учун 40 миллион евро ҳамда Маттиа Перин ёки Хуан Куадрадодан бирини қўшиб беришга тайёр. Бироқ, унинг жамоадаги келажагини янги тайинланадиган бош мураббий ҳал қилади.

Маълумот учун, Дзаньоло якунланган мавсум “Рома” сафида жами 36та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!