“Рома” янги трансферни ҳал қилди
“Лилль” ва Туркия миллий терма жамоаси ҳимоячиси Меҳмет Зеки Челик “Рома”га ўтишга тайёрланмоқда, деб хабар берди Foot Mercato.
Римликлар ўнг қанот ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олиш учун францияликларга 8,6 миллион евро бадал тўлашга розилик берган. Бу истеъдодли ўйинчини "Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо шахсан ўз жамоасида ўйнашини хоҳлаётган эди.
Айни пайтда музокаралар якуний босқичга келди ва тез орада бу трансфер расман эълон қилинади.
Зеки Чалик ўтган мавсумда “Лилль” сафида барча турнирларда 40 та ўйин ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, рақиблар дарвозасига учта гол урди ва жамоадошларига уч марта голли пас узатди.
Фикрлар