"Рома" ёзда "Реал" футболчисини сотиб олишга уруниб кўради
"Реал" Мадрид клуби ҳимоячиси Начо Фернандес фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
AS нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли испаниялик футболчига “Рома”дан қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Рим клуби уни мавсумлар оралиғидаги трансферлар даврида сотиб олмоқчи. Унинг трансфер нархи 30 млн еврони ташкил этади.
Таъкидлаш керакки, Эдер Милитау “Реал” сафига кўчиб ўтгач, Фернандес асосан захира футболчисига айланиб қолди. Шу боис унинг ўзи ҳам ёзда жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.
Маълумот учун, Начо “қироллик клуби” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 24та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилди.
Фикрлар