"Реал"нинг 2 футболчиси янги мавсумни "Рома"да бошлаши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, гап ҳимоячи Начо Фернандес ва ҳужумчси Мариано Диас ҳақида кетмоқда. Ушбу икки футболчининг трансфери римликларга тахминан 25 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Начонинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача, Диасники эса 2023 йилгача имзоланган.

Фернандес бу мавсум 9 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди. Мариано эса бор йўғи 4 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)