“Рома” юлдузи Моуриньо билан уришиб қолиб, бошқа чемпионатга йўл олди

  • 13 августа, 2023, 19:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньо энг ёқтирган шогирдларидан бири – Неманья Матични бошқа жамоага сотиб юборди.

Tecno

Матични “Манчестер Юнайтед”дан Римга кўчиб ўтишга португалиялик мураббий кўндирган эди. Неманья бу мураббий қўл остида “Челси” ва “Манчестер Юнайтед”да тўп тепган.

Энди “Рома” улар ҳамкорликда ишлаган учинчи ва охириги жамоа бўлади. Матичнинг пойтахтдан кетишига Моуриньо билан уришиб қолгани сабаб бўлди.

35 ёшли сербиялик футболчи фаолиятини “Ренн”да давом эттиради. Французлар тажрибали ярим ҳимоячи учун 3 миллион евро тўлашга рози бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию