"Рома" "Ювентус" футболчисини сотиб олмоқчи
"Рома" ўз таркибини кучайтириш мақсадида янги трансферни амалга оширмоқчи.
Италия ОАВ тарқатган хабарга қараганда, римликлар "Ювентус" ярим ҳимоячиси Уэстон МакКеннини ўз таркибига қўшиб олишни ният қилган. Келишув шу ёздаёқ расмийлаштирилиши кутилмоқда.
Ўз навбатида, "кекса сеньора" ҳам уни қўйиб юборишга қарши эмас. Боиси, сўнгги пайтларда 23 ёшли футболчининг боши жароҳатдан чиқмаяпти. Унга "Рома"дан ташқари "Тоттенхэм"дан ҳам қизиқиш бор.
Жорий мавсум МакКенни туринликлар либосида 28 учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Фикрлар