“Рома” зўр футболчини чақиряпти
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо мунтазам равишда клуб раҳбариятидан таркибни кучайтиришни сўрамоқда.
Италия матбуотининг ёзишича, римликлар қишки трансфер вақтида асосий эътиборини ҳимоя чизиғини кучайтиришга қаратади. Бу кўп жиҳатдан ўнг қанот ҳимоячиси Рик Карсдорпнинг жамоани тарк этишга қарор қилгани билан боғлиқ.
Il Romanista нашри “Рома” асосий нишон сифатида Эван Ндикани белгилаганини маълум қилди. 23 ёшли футболчи “Осер” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2018 йили “Айнтрахт”га кўчиб ўтганидан бери ўз маҳоратини намойиш этиб келмоқда.
Ндика ёзда эркин агентга айланади. “Рома” бу футболчига харидор бўлаётган клубларни ортда қолдириш учун уни январда сотиб олмоқчи.
Фикрлар