“Рома” зўр ўйинчини арзонга оляпти

“Рома” қишки трансферлар вақтида таркибини истеъдодли футболчи Уссем Ауар билан кучайтириши кутилмоқда.

Жозе Моуриньо майдон марказини мустаҳкамлаш учун “Сассуоло” етакчиси Давиде Фраттезини олиб келмоқчи эди. Бироқ, сассуололиклар бу ўйинчини ёзгача қўйиб юбормаслигини билдирди.

Энди Рим клуби Ауар номзодига қайтди. 24 ёшли футболчининг “Лион” клуби билан келишуви мавсум охирида тугайди.

Француз клуби ўз тарбияланувчисини янги шартномага кўндира олмади ва шу боис, январда уни сотиб юбормоқчи.

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто бир неча ойдан бери кузатиб келаётган футболчини тўрт миллион еврога трансфер қилиш имкониятига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!