“Рома”да ҳаммаси ўзгаряпти: Шомуродов Раньерининг “бошини қотириб” қўйди!

  • 24 февраль, 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 4
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Клаудио Раньери “Рома”ни қабул қилиб олганидан кейин секин-аста жамоа муаммоларини, хусусан, таркибдаги камчиликларни бартараф этиб келмоқда. Ҳозирги жамоанинг ўйини мавсум бошидагидан анча фарқ қилади.

Гарчи римликлар А Серияда Европа Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган кучли тўртликка кира олиши эҳтимолдан анча йироқ бўлса-да, жамоа Европа Лигасида бош совринни қўлга киритиш орқали ўз мақсадига етишиш имконига эга.

“Рома”да Элдор Шомуродов ўйнаётгани боис, ўзбекистонлик футбол ишқибозлари бу жамоани катта қизиқиш билан кузатиб боради. Клуб раҳбарияти шу мавсумнинг ўзида икки марта легионеримизни  бошқа жамоаларга ўтказиб юборишга уринган бўлса-да, 29 ёшли ҳужумчимиз ўз ҳаракатлари билан “Рома”да ўйнашга лойиқ ва қодир эканини кўрсатмоқда.

Италия футболини ёритиб келаётган нуфузли манбалар Элдор Шомуродов Клуадио Раньери бошчилигидаги мураббий штаби ишончини оқлаб, энди захира ўйинчисидан асосий таркиб ҳужумчисига айланиб бораётганини ёзмоқда.

Sports.uz портали Италиядаги манбаларнинг бу хусусдаги маълумотларини ўзбекистонлик мухлислар эътиборига ҳавола этади.   

SIAMOLAROMA.IT:

Артём Довбик самарадор, Элдор Шомуродов ҳаракатчанлик гарови! “Рома” учун қайси ҳужумчи муҳим?

Клаудио Раньери ҳужум чизиғи келажаги учун Довбик ва Шомуродов ўртасида муҳим танловни амалга ошириши керак. Танловда фақатгина рақамларга қараб хулоса чиқарилмайди, энг муҳими, жамоавий ўйин ва айниқса, жамоа ўзаги Пауло Дибала билан ҳамкорлик даражаси инобатга олиниши керак.

Бир неча ҳафта муқаддам кераиналик ҳужумчи ҳеч қандай шубҳасиз асосий таркиб ўйинчиси, деган мулоҳаза бор эди. Бунда асосий омил унинг мавсум бошидан бери 13 та гол урганидир. Лекин Шомуродовнинг курашга қўшилгани бу тушунчаларни йўққа чиқармоқда.

Ўзбек футболчиси ўзининг ҳаракатчанлиги, универсаллиги, жамоа билан ҳамкорликда ўйнай олиши, Пауло Дибала билан бирга ўйнашда қўл келаётган ва жамоанинг ҳужумкорлик салоҳиятини ошириб бораётган ўйин характеристикасига кўра, бошланғич таркибга ёриб кирмоқда.

CORRIERE DELLA SERA газетаси:

Икки марказий ҳужумчи ўртасида яққол фарқ бор. Артём Довбик – ҳужумларни якунловчи, жисмонан бақувват, дарвоза қаршисида қатъиятли ўйинчи.

Элдор Шомуродов эса, жамоанинг катта динамикасини таъминлаб беради, ҳужумкор ўўйинчиларни бир мақсад сари бирлашган бўлинмага айлантира олади.

Рақамлар украиналик ҳужумчининг фойдасига далолат бермоқда, лекин кейинги пайтда “Рома”нинг муваффақиятларини таъминлаётган жамоавий ўйин учун майдонда ўзбек легионерининг бўлиши муҳим.

Клаудио Раньери мураккаб танловни амалга ошириш керак. Бу борада у мавсум охирлаб бораётгани ва натижа қандай бўлишини инобатга олиши зарур.

TUTTOCAGLIARI.NET:

Клаудио Раньерининг тактик лойиҳаларида Элдор Шомуродовнинг роли тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. 73 ёшли тажрибали мураббий ўзбек футболчисининг садоқати, лаёқати билан бирга унинг майдонни кўра олиш қобилияти, ўйин олиб бориш услуби ва техник сифатларининг юқорилигини ҳам алоҳида эътироф этмоқда.

Элдор мавсумда кам – учта гол урган бўлса-да, жамоасининг ҳужумкор ўйинига катта таъсир ўтказаётгани билан футболчилар ва мураббийлар ишончини қозониб келяпти.

Шомуродов сўнгги ўйинларда тинимсиз ҳаракат қилиб, юқори курашувчанлик қобилиятини намойиш қиляпти ва бу жамоага катта фойда келтиряпти. Унинг Матиас Суле ва Пауло Дибалага узатган ажойиб паслар, “Рома”га ўйинда бурилиш имконини бергани билан аҳамиятли бўлди.

Элдорнинг майдонда борлиги жамоанинг ҳужумкорлигини сезиларли даражада оширади. Марказий ҳужумчи сифатида Шомуродовнинг ягона “айби” голлар сонининг камлигидир.

Гвардиола Ҳусановнинг “Реал” ва “Ливерпуль”га қарши ўйини ҳақида нималар деди?

Ҳусановнинг Муҳаммад Салоҳ билан “танишиб” олган ўйини қандай баҳоланди?

Гвардиола кетса, Ҳусановга ким устозлик қилади?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мурат
24/02/2025 21:21
Пайдоли уйинчи
&
Мурат
24/02/2025 21:19
Пайщики уйинчи
&
Мурат
24/02/2025 21:18
Элдорнинг кандай уйнашини энди тушинип етишмаяпти у жамога жуда родили уйинни гол урмаса хам
Yusuf Mukhammad
24/02/2025 14:31
Eldor gazini bos biz sen bilanmiz