“Рома”да катта йўқотиш
Ёзги трансферлар вақтида “Рома” таркибини кучайтирган бўлишига қарамай, А Серия ва Европа лигасида анча қийналмоқда.
Жозе Моуриньони жамоа етакчиларининг жароҳат олаётгани хавотирга солиб қўйган. Мавсум бошидан бери Жоржиньо Вейналдум, Пауло Дибала, Лоренцо Пеллегрини, Стефан Эл-Шаарави, Дарбо, Николо Дзаньоло шикастланди. Улар орасида ҳали сафга қайтмаганлари бор.
Энди бу футболчилар қаторига янги ўйинчилардан бир Меҳмет Зеки Челик қўшилди. “Бетис”га қарши учрашувда шикастланган 25 ёшли футболчи қўшимча тиббий кўрикдан ўтказилди.
Унга кўра, туркиялик ҳимоячининг тизза бўғимлари лат еган. Бу жароҳат нисбатан енгил ҳисобланади, лекин тўлиқ тикланиш учун Челик бир ой давомида даволаниши талаб этилади.
Фикрлар