“Рома”да катта йўқотиш

“Рома” етакчиси ва сардори Лоренцо Пеллегрини бир неча ҳафта давомида жамоасига ёрдам бера олмайди. Тажрибали ярим ҳимоячи “Торино”га қарши учрашувнинг бошидаёқ жиддий жароҳат олиб, 15-дақиқада майдонни тарк этди.

Афсуски, Пеллегрини бир неча ҳафта давомида ўйинларда иштирок эта олмайди, - деди “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо.

Бу жамоа сардорининг жорий мавсумдаги иккинчи жароҳатидир. Аввалроқ, Пеллегрини тиззасидаги муаммо туфайли Италия терма жамоаси йиғинида ҳам тўлиқ иштирок этолмаганди.

Лоренцо жорий мавсумда А Серияда 13 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди ва бир жуфт ассистни амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
29/11/2021 23:15
Eee mavrinyo sen kut san eldorni turmayapsan