“Рома”да кутилмаган йўқотиш
“Рома”нинг тажрибали ҳимоячиси Леонардо Спинаццола Италия терма жамоаси сафида олган жароҳатидан кейин узоқ муддат даволаниб яқинда сафга қайтган эди.
Ҳозир бу футболчи Дубайда таътилини ўтказяпти. Шу билан бирга индивидуал машғулотларини якунлаб, жамоадошлари – Лоренцо Пеллегрини ва Жанлука Манчини билан бирга шуғуллана бошлади.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, Спинаццоланинг жароҳати яна безовта қила бошлаган. Тажрибали ўйинчи январь ойи бошидан жамоага ёрдам бера олмаслиги айтилмоқда.
Мутахассислар Леонардо январь ойининг иккинчи ярмидан умумий гуруҳ машғулотларига жалб этилишини таъкидлаяпти.
Фикрлар