“Рома”да муаммолар бошланди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо муҳим паллада кутилмаган муаммоларга дуч кела бошлади.

Португалиялик мутахассис қаттиқ ишонч билдирган юлдузларда шикастланиш кузатилмоқда.

Хусусан, “Аталанта”га қарши ўйиндан олдинги машғулотда жамоа етакчиси Пауло Дибала чап оёғидаги мушакларда оғриқ пайдо бўлганини маълум қилди. Аргентиналик ҳужумчи бергамоликларга қарши баҳсда иштирок этмади.

Дибаланинг жароҳати унинг Аргентина терма жамоасидаги фаолиятига таъсир қилиши мумкин. Чунки тез кунларда терма жамоа ўйинчилари навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига жамланади.

“Рома” сардори Лоренцо Пеллегринида ҳам мушак оғриғи кузатилмоқда. Шунга қарамай, италиялик ярим ҳимоячи “Аталанта”га қарши майдонга тушишига тўғри келди. Клуб мутасаддилари Италия терма жамоаси тиббиёт хизматига бу муаммо ҳақида хабар қилди.

Энди улар Пеллегринини тиббий кўрикдан ўтказиб, ўз хулосасини айтиши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
19/09/2022 16:31
Хар бир уйинчи жуда куп уйнаса, жарохат олиш эхтимоли ошади. Моурни хатоси баъзи уйинчиларни жуда куп уйнатиб, толиктириб куйади. Ротация килмайди, тугри синалган уйинчилар билан киска фурсатда натижа беради, лекин узок муддат давомида жарохатлар ортаверади, натижа пасайиб кетаверади.