“Рома”да қоламан
“Рома” марказий ҳимоячиси Крис Смоллингнинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади. 33 ёшли футболчига Англия ва Италия клублари қизиқиш билдирмоқда.
Рим клуби раҳбарияти ҳам англиялик ҳимоячини ўз сафида олиб қолишга қарор қилган. Узоқ давом этган музокаралардан сўнг, томонлар бир тўхтамга келди. Бу ҳақда таниқли журналист Николо Скира хабар тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, Крис Смоллингга икки йиллик шартнома таклиф этилади. Тажрибали ўйинчи ҳар мавсум учун 3,5 миллион евродан маош олади.
Крис римликлар сафига 2020 йили “Манчестер Юнайтед”дан кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда у жами 41 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол ва битта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар