“Рома”да яна уч йил ўйнайман!
“Рома”нинг етакчи ҳимоячиси Крис Смоллингнинг шартномаси якунланиб бормоқда. Англиялик футболчида келишувни бир томонлама узайтириш ҳуқуқи бор.
Бироқ, 33 ёшли Крисга Англия ва Италиянинг қудратли клубларидан таклифлар бўляпти. “Рома” ҳам етакчи футболчини қўлдан чиқармоқчи эмас.
Клуб спорт директори Тьягу Пинто Крис Смоллингга ҳар мавсум учун 3 миллион евролик маош билан икки йиллик шартнома берган.
Бироқ, англиялик ҳимоячи уч йиллик битим сўраяпти. Шу боис унинг агенти Жеймс Фезерстоун Римга келди. У клуб хўжайинлари билан музокара олиб боришга ҳозирлик кўряпти.
Фикрлар