“Рома”дан кетмасам бўлмайди!

“Рома”нинг англиялик ҳужумчиси Тэмми Абрахам мавсум якунланиши билан Римни тарк этишни истаяпти. Бу ҳайда Sky in Italy нашри хабар берди.

“Челси”да тарбияланган 25 ёшли футболчи ўз юртига қайтишни режалаштирган. Лондонликлар ҳам айни пайтда ҳужумчини қайтариш масаласида бош қотирмоқда. Бундан ташқари, Абрахам “Манчестер Юнайтед” нишонида турибди.

Захира варианти сифатида “Астон Вилла” ҳам тилга олинмоқда.

“Рома” Тэммини 2021 йилнинг ёзида трансфер қилган. Абрахам дебют мавсумида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилганди. Бироқ, жорий мавсумда у ўзини кўрсата олмаяпти. “Рома” уни сотиб юборишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!