"Рома"га "Милан" ҳужумчиси керак

"Рома" клуби ўз сафига "Милан" ҳужумчиси Сусони қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “бўрилар” ўтган йилги муваффақиятсиз музокараларга қарамай, испаниялик футболчини қўлга киритишга яна бир бор уруниб кўришмоқчи.

Таъкидлаш керакки, 25 ёшли Сусонинг трансфери римликларга 40 млн еврога тушади. Боиси, унинг шартномасида шунча товон пули белгиланган.

Маълумот учун, Сусо ўтган мавсум “Милан”да 41та ўйинда майдонга тушди ва 8та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!