“Рома”га ўтиб кетишим керак эди!

“Арсенал”нинг 29 ёшли ярим ҳимоячиси Гранит Жака “Рома” вакиллари билан музокара ўтказгани ҳақида гапириб берди.

- Тўғрисини айтганда, улар мени “Рома”га ўтишим бўйича музокара олиб борганди. Ҳатто ўтган ёзда ҳам Римга кетиш эҳтимолим бор эди.

Аслида мен “Рома”га ўтишга жуда яқин келгандим, лекин “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета ва спорт директори Жду мени Лондонда олиб қолишга қарор қилди.

Лекин унгача номини ошкор қилгим келмаётган айрим одамлар кетишим кераклигини айтган эди, - деди Гранит Жака.

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо шейцариялик ярим ҳимоячининг мухлиси ҳисобланади. У Рим клубини қабул қилиб олганидан кейин бир неча маротаба Жакани ўз жамоасига оғдириб олишга уриниб кўрди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!