"Рома"га "Реал" ҳужумчиси керак

"Рома" клуби "Реал" Мадрид ҳужумчиси Мариано Диаснинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича “бўрилар” доминиканлик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишмоқчи.

Гап шундаки, “Рома” раҳбарияти Диасни “Интер”га ўтиши мумкин бўлган Эдин Жекога муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Маълумот учун, Диас ўтган мавсум “Реал” сафида 19та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришган эди. Унинг трансфер нархи эса 20 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!