“Рома”га яна бир осиёлик футболчи келади

  • 21 ноября, 2022, 09:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” раҳбарияти тез орада “Штутгарт”да ўйнаётган япониялик марказий ҳимоячи Хироки Ито бўйича Бундеслига жамоасига расмий таклиф юборади.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашри римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо 23 ёшли ҳимоячини жамоа таркибини сезиларли даражада кучайтиришига ишонаётганини ёзмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, “Рома” спорт директори Тьягу Пинто Хироки учун “Штутгарт”га 5-6 миллион евро миқдорида компенсация тўлайди. Тез орада томонлар расмий музокара бошлаши кутилмоқда.

Ито жорий мавсумда 15 маротаба майдонга тушиб, битта голли пас узатди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию