“Рома”га янги ҳужумчи керак
Жозе Моуриньо “Рома”нинг барча чизиқларини кучайтиришни истамоқда. Рим клуби скаутлари португалиялик мутахассисга маъқул келадиган ўйинчиларни қидиришда давом этяпти.
Маълумотларга қараганда, улар Моуриньога “Бенфика” ҳужумчиси Гонсалу Рамушни олишни тавсия қилмоқда. Мутахассислар бу ўйинчи римликларнинг асосий ҳужумчиси Тэмми Абрахамга муносиб ўринбосар бўлади.
21 ёшли португалиялик ҳужумчи ўтган мавсумда барча турнирларда 46 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига саккизта гол ва тўртта ассист расмийлаштирди.
2026 йилнинг ёзигача шартномага эга футболчининг трансфери 15 миллион еврога баҳоланяпти.
Фикрлар