“Рома”гол ўтказмайдиган дарвозабон қидирмоқда. Ҳозирча учта номзод бор

“Рома” раҳбарияти асосий голкипер Руй Патрисиунинг ўрни босишга қодир янги дарвозабон қидирмоқда. Чунки португалиялик дарвозабоннинг 2024 йилнинг ёзида римликлар билан шартномаси тугайди.

Ўтган йили “Бенфика”дан таклиф қилинган Мила Свилар мураббийлар штаби ишончини қозана олмади.

Спорт директори Тьягу Пинто шу боис бошқа номзодларни қидиришга киришди.  

Трансферларни ёритиб бораётган calciomercato.it сайти тарқатган маълумотга кўра, римликлар томонидан асосий номзод сифатида “Эмполи” дарвозабони Гульельмо Викарио нишонага олинган.

Шунингдек, Тьягу Пинто рўйхатга “Аталанта”нинг “Кремонезе”га ижарага жўнатилган ёш дарвозабони Марко Карнесекки ва “Фенербаҳче”нинг асосий посбони Алтай Байиндирни ҳам киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Хакимов Авазбек
17/01/2023 17:21
Абдивохид Нематовниям бир курсин Маурино