"Рома"нинг икки етакчиси фаолиятини "Челси"да давом эттиришга жуда яқин турибди

Лондоннинг “Челси” клуби “Рома” ҳужумчиси  Эдин Жеко ҳамда ҳимоячиси Эмерсон дос Сантосларни ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди.

Sky Sport Italia тарқатган хабарга кўра бу борада томонлар деярли келишувга эришишган. Унга кўра ушбу икки футболчи “аристократлар” учун умумий ҳисобда 55 млн еврога тушади. Аниқроғи, “Челси” Жеко учун 30 млн тўласа, Эмерсон учун бонуслар билан бирга 25 млн евро тўлайди.

Маълумот учун, босниялик ҳужумчи жорий мавсум А Серияда жами 19та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Бразилиялик ҳимоячи эса бор йўғи 1та баҳсда майдонга тушган ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!