“Рома”нинг таклифи энг зўр ҳимоячига ёқмади

“Рома” ҳимоя чизиғи етакчиси Крис Смоллингнинг “бўрилар” сафидаги келажаги мавҳум бўлиб турибди.

Рим клуби мутасаддилари мавсум охирида шартномаси тугайдиган ўйинчига янги битим таклиф қилганди. Унга кўра, клуб англиялик ҳимоячига икки йиллик келишув ва ҳар мавсум учун 2,5 миллион евродан маош ваъда қилган.

Айни пайтда клубдан 3,5 миллион евро маош олаётган Смоллингга бу вариант маъқул келмади.

Крис Смоллинг олдида “Ювентус” ва “Интер”да ўйнаш имконияти ҳам турибди. Бу клублар 33 ёшли ҳимоячига римликлардан кўп маош беришга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!