"Рома"нинг техник ҳамкори ўзгаради. "Бўрилар" дунёнинг энг машҳур компанияси билан шартнома имзолашга яқин турибди

Adidas компанияси 2023/24 йилги мавсумдан бошлаб "Рома"нинг техник ҳомийси сифатида New Balance ўрнини эгаллайди.

“Рома” хўжайини Дэн Фридкин тез орада немис компанияси билан катта миқдордаги молиявий аҳамиятга эга шартнома имзолаши кутилмоқда. Агар ушбу келишув имзоланса, Рим гранди Италияда техник ҳомийлардан энг кўп маблағ олувчи клублар орасида "Ювентус"дан кейинги ўринга чиқиши мумкин.

Маълумот учун, Adidas “Рома” билан бундан аввал ҳам ҳамкорлик қилган. Компанияси 1991 йилдан 1994 йилгача "Рома" мухлислари учун энг машҳур либосларни ишлаб чиқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!