"Рома" клубининг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо янги клуби билан келишувга эришганидан сўнг, "Инстаграм" саҳифасида пост қолдирди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: 

"Фрайдкинга мени танлагани ва шундай буюк клубни бошқариш имконини тақдим этгани учун раҳмат айтмоқчиман. Вазиятни таҳлил қилиб чиққач, мен ва Тьяго Пинту ушбу жамоанинг амбициялари нақадар юқори эканини тушуниб етдик. Бу шукуҳ ва кайфият мен доим ҳис қилиб келган, мени руҳлантирган. Мен янги жамоа билан келгуси йилларда улкан ғалабалар қайд этмоқчиман. 

"Рома" мухлисларининг ажойиб иштиёқи мени ушбу ишни қабул қилишга ундади ва келгуси мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпман. 

Шу билан бирга, Пауло Фонсекага омад тилаб қоламан. Ҳамда медиа вакилларидан мени тушунишларини сўрайман. Мен мавжуд вазиятдан фойдаланиб қолдим, холос. Олға, "Рома"!, - деб ёзиб қолдирди Жозе. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)