Романо: "Арсенал" ПСЖ ҳужумчисини қўлга кирита олмайди"

Фабрицио Романо ПСЖ вингери Хвича Кварацхелиянинг эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.

"Кварацхелиянинг "Арсенал"га ўтиши борасида саволлар бор. "Канонирлар" ёзда уни трансфер қила олиши қийин, чунки ПСЖ грузиялик футболчини сотилмайдиган ўйинчи деб ҳисоблайди. Лондонликлар уни аниқ қўлга кирита олмайди. Парижликлар бу футболчини сақлаб қолади", — деди Романо.

Маълумот учун, "Арсенал" Кварацхелияни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган. Футболчи ўтган йил январидан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Жорий мавсумда 35 та ўйинда иштирок этган Кварацхелия 11 та гол уриб, 7 та голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!