Романо: "Барса" раҳбарияти Хавини олиб қолишга ҳаракат қилмоқда

Хабарингиз бор, Хави мавсум сўнггида "Барса"ни тарк этишга қарор қилган ва буни эълон қилганди. Клуб шундан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. Буни кўрган раҳбарият эса испаниялик мутахассисни қолишини истаяпти. 

Фабрицио Романо хабар беришича, клуб Хавини қолишга қўндирмоқчи, лекин ҳали ҳеч ким унинг фикрини ўзгартира олмади. Шу билан бирга, янги мураббий масаласи ҳам ҳал бўлмаяпти. 

Хави айни пайтда бор эътиборини Чемпионлар лигаси ва Ла Лигада кутиб турган ўйинларга қаратган. У агарда шогирдлари ЧЛ ғолиблигини қўлга киритган тақдирда ҳам, жамоани тарк этишини айтганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!