Романо: "Барселона" Уильямс билан келишиб олди

"Барселона" Нико Уильямс трансферини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Клублар ўртасида музокаралар давом этаётган бир пайтда каталонияликлар футболчининг агенти билан маош борасида келишиб олди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Журналистнинг сўзларига кўра, ПСЖ ва АПЛ клубларидан келган таклифга қарамай, вингер Испанияда қолишни истайди. "Атлетик" ҳам уни қолиши учун ҳаракат қилмоқда. 

Курашда "Барселона" фаворит. Энди клуб басклар билан келишиб олиши керак бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!