Романо Гвардиоладан “Сити”ни ким қабул қилишини айтди
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо “Манчестер Сити”ни келаси ёзда Хосеп Гвардиола тарк этадиган бўлса, жамоани қайси мутахассис бошқариши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Айни пайтда Гвардиоланинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилиши белгиланганига қарамай, испаниялик мутахассиснинг келажаги мавҳум бўлиб турибди.
- Агар “Манчестер Сити” ва бош мураббий лавозими ҳақида гапирадиган бўлсак, мен асосий номзод сифатида ҳануз Энцо Мареска номини айтаман. У ҳозир бўш. Албатта, гап мавсум якуни ҳақида кетмоқда. Умуман олганда, келажак нуқтаи назаридан, Энцо Мареска “Манчестер Сити” анчадан бери кўриб келаётган номзод.
Пеп Гвардиола Энцо Марескани ёш ва иқтидорли мураббий сифатида жуда қадрлайди. У “Сити”да ишлаган ва жамоани яхши билади, Премьер-лигада тажриба тўплаган, “Манчестер Сити” ва “Челси” билан совринлар ютиб олган.
Шунинг учун “Манчестер Сити” раҳбарияти унинг имкониятлари ва салоҳияти ҳақида жуда яхши хабардор, - деди Фабрицио Романо ўзининг YouTube-каналидаги чиқишида.
Фикрлар