Романо: "Милан" тез орада Йович билан шартнома имзолайди

"Фиорентина" ҳужумчиси Лука Йович тез орада "Милан" сафига қўшилади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди.

Манбага кўра, 25 ёшли ҳужумчи Милан клуби сафига ижара асосида қўшилади. Сербияликнинг "бинафшаранглилар" билан шартномаси жорий мавсум охиригача ҳисобланган. Жорий мавсумда Йович жамоада бир дақиқа ҳам майдонга тушмади.

У аввалроқ Лиссабоннинг "Бенфика", Франкфуртнинг "Айнтрахт" ва "Реал" клубларида тўп сурган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!