Рональд Куман “Эвертон” сардоридан тезроқ қутилмоқчи
“Эвертон” клуби сардори Фил Жагелка тез орада жамоасини алмаштириши мумкин. Daily Mail нашрининг маълум қилишича 34 ёшли ҳимоячи тез кунларда “ирисчилар” рахбарияти билан ўзининг жамоадаги келажагини муҳокама қилади. Бунга асосий сабаб Фил жамоа сардори бўлишига қарамай бош мураббий Рональд Куманнинг режаларидан жой олмаган. Куман “қария” футболчидан иложи борича тезроқ қутилмоқчи. У Жагелкани мана шу қишки трансфер даврида ёки келаётган ёзда бошқа жамоага сотиб юборишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Англия терма жамоаси аъзоси ушбу мавсум “Эвертон” сафида 15та учрашувда майдонга тушган. Футболчининг ливерпулликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган. Фил 2007 йилдан буён “Эвертон” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футболчининг хизматларига "Сандерленд" ва "Вест Хэм" жамоалари жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар бор.
Фикрлар