Рональд Куман "Реал"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Испания Ла Лигаси 10-туридан ўрин олган "Барселона" - "Реал" Мадрид учрашувида меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида каталонияликлар бош мураббийи Рональд Куман иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Натижадан мамнун эмасман. Ўйлайманки, жамоам биринчи бўлимда яхши ўйнади. Дестда ҳисобни очиш имконияти юзага келганди. "Реал" мудофаасининг савиясини инобатга олган ҳолда, қийин бўлишини билардик. Биринчи таймда Дестникидан бошқа вазият ярата олмадик.

Ўз майдонида "Реал"га ютқазиб, ижойиб ҳолат ҳақида гапириш мушкул. Мағлубият ёқимсиз, лекин буни қабул қилиш керак. "Классико"да имкониятни бой берган томон 3 очкодан кўпроғини йўқотади. Ортга йўл йўқ! Олдимизда чоршанба кунги ўйин бор. Чемпионат ҳали узоқ давом этади.

Биз бугун "Реал"дан кучсиз эмаслигимизни исботлашга ҳаракат қилдик. Барчаси бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Ўйиндан ўйинга яхши томонга ўзгармоқдамиз ва катта ғалабаларга яқинмиз. Бугун рақиб биздан кучлироқ эди, дейиш нотўғри. Бу муболаға",-деди нидерландиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!